Перейти к содержимому
Поиск в
  • Дополнительно...
... bo‘yicha natijalarni qidirish
Natijalarni qidirish
  • Yashaging keladi yaxshini ko'rib


    Mahfuza
    • Muallif: Sanobar Faxriddinova

    ЯШАГИНГ КЕЛАДИ ЯХШИНИ КЎРИБ

     

       2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги, 2019 йил 7 июнда қабул қилган “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорлар ҳамда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббуснинг амалдаги ижроси бўйича қатор ишлар қилинмоқда.

    Вазифамиз ёшларимизда китобга меҳр-муҳаббат туйғусини шакллантириш, энг сара адабиётларга қизиқиш уйғотиш, уларда ўқиш, мутолаа маданиятини тарбиялаш, китобхонлик фаолиятини мақсадли ва самарали ташкил этишдан иборат. Ана шундай китоблардан бири – 2011 йилдан буён “Жоним фидо”  номи билан нашр қилинган тўплам. Китоб шоира, Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмаларининг аъзоси Санобар Фахриддинова муаллифлигида, раҳбарлигида, масъуллигида тайёрланиб, нашр этилиб келинмоқда. 1 - томда 300 дан ортиқ ватандошларимиз, турли соҳа фаоллари ҳақида маълумот берилган бўлса, 2 ва 3-томларида 200 дан ортиқ ватандошларимиз ҳақида маълумотлар китобхонлар эътиборига ҳавола қилинди. 2019 йил тўпламнинг 3-томи нашрдан чиқди. Бу гал ҳам 100 дан ортиқ ҳавас қилса арзийдиган, ўрнак олишга ва намума бўлишга қодир фидойиларимиз ҳақида маълумотлар жамлоанган. Тўпламга Барно Султонова муҳаррилик қилган, “Илм-зиё-заковат” нашриётида чоп этилган. Тўпламга киритилган қаҳрамонларимиз ҳақидаги маълумотлар уларнинг инсоний ва касбий фазилатларидан келиб чиқиб гуруҳлаштирилган. 1-боб  “Ибн Сино ворислари” деб номланиб, тиббиёт соҳасида кўзга кўринган олимларимиз, профеессор ва академиклар ҳақида  сўз юритилади. “Олимлар-оламнинг чироғи” номли қисмида эса,  турли соҳада фаолият юритиб келаётган олимларимиз ҳақида фикр берилади. “Иш билганга минг танга” номли қисмида турли соҳада ўз иш услубига, бахт ва омадга эришган тадбиркорлар, ишбилармонлар ҳақидаги маълумотлар тўпланган. “Фидойилар” номли қисмда турли соҳа вакиллари, ўз иш соҳасида элга танилган, ёшларга ўрнак бўла оладиган кишиларимиз ҳақида маълумот берилади. Китобнинг яна бир қизиқарли қисми меҳнат фаолияти, ҳаёти ва ижоди билан Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб кетган, вафотидан кейин ҳам ҳурматларга,  эъзозларга арзийдиган  замондошларимиз хотирасига бағишланган материаллар берилган.

            Бундай тўпламлар ҳам тарихий, ҳам илмий, ҳам маърифий аҳамиятга эга. Улар келгусида илмий-тадқиқот ишлари учун манба, ўтмишни ўрганиш учун асос, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, маданий, маърифий соҳасини ўрганишнинг, ёшларимизни тўплам қаҳрамонлари ҳаётига, ижодига ҳурмат руҳида тарбиялашнинг, уларда меҳнатсеварлик, инсонпарварлик, ватанпарварлик, яхши орзу-истаклар сари интилиш руҳида тарбиялашнинг асоси бўлиб хизмат  қилади.

     

     

     Бердиева Зуҳра Шукуровна,

    Ўзбекистон ФА Фундаментал кутубхонасининг директори.



    Foydalanuvchilar munosabati

    Рекомендованные комментарии

    Qoldirilgan izohlar yo‘q



    Join the conversation

    You can post now and register later. If you have an account, sign in now to post with your account.

    Гость
    Izoh qo'shish...

    ×   Вставлено в виде отформатированного текста.   Вставить в виде обычного текста

      Разрешено не более 75 смайлов.

    ×   Ваша ссылка была автоматически встроена.   Отобразить как ссылку

    ×   Ваш предыдущий контент был восстановлен.   Очистить редактор

    ×   Вы не можете вставить изображения напрямую. Загрузите или вставьте изображения по ссылке.


×
×
  • Создать...