Перейти к содержимому
Поиск в
  • Дополнительно...
... bo‘yicha natijalarni qidirish
Natijalarni qidirish
  • Mahfuza
    Mahfuza

    "Biz sevgan she'rlar" turkumidan

      Muallif: Halima Ahmedova

     

    Ҳалима Аҳмедова, Ташбеҳ китобидан

     

    ЎЧИРҒИЧЛАР

     

    Сезаяпман,

    Келаяпсан қадам-бақадам,

    Деразам ортида олаяпсан нафас.

    Сени алдамоққа етмайди кучим,

    Довдирайман: шошма,

    Кўнглимда бор эди мовий орзулар

    Шошма, сен излаган одам мен эмас.

    Биламан сандадур ибтидо бирла интиҳо,

    Сукунат сандадур,

    Санда ишқ пинҳон

    О, сенинг ифоринг таралган дамда

    Энтикиб-энтикиб тўлғонади жон.

    На муҳаббат, на ёр, на толеъ топдим,

    Топганим шу бўлди: бир ҳовуч қайғу

    Кўнглимда бор эди мовий орзулар

    Дўст ниқобин кийган –

    Ўчирғичлар – дили тўла адовату кин.

    Мен ёмон кўраман ўчирғичларни.

    Эслайман, мактабда аълочи эдим,

    (Ҳаёт суймас экан аълочиларни)

    Ногоҳ хато қилиб битта жумлада

    Шошилиб-шошилиб уни ўчирдим.

    Ва дафтар варағи қолди тешилиб.

    Иншо дафтаримни қўлига олиб

    Бир зумгина унга қараб қолди жим,

    Сенга сабоқ бўлсин деди-ю менга

    Иккиланмай икки қўйди муаллим.

    Шундан сўнг англадим,

    Ўчириш санъатин менга ётлигин.

    Жавобсиз яшайман хатолар сўроқларида.

    Қанча ўчирғичлар зулми бор ахир

    Кўнглимнинг йиртилган варақларида.

    Биламан, қайдадир маккора аёл

    Кўнглимда бор эди мовий орзулар

    Бахтнинг юрагидан ёдимни ўчириш билан оввора

    Мен соғинчнинг синган кўзгуларини

    Ямаш учун излаб турганда чора…

    Қайси кун,

    Йўлнинг қоқ ўртасида туриб,

    Бир эркак ёлвориб мендан сўради:

    – Сиз мени мабодо танимайсизми?

    Хотирамнинг чироқлари ўчди ногаҳон.

    Ҳатто эслолмайман исмимни,

    Ким эдим билмайман,

    Уйимни топишга ёрдам беринг, сингилжон.

    О, ёмон эзилдим,

    Нега ўчирасан хотираларни?

    Азоб шамширингни сермаб бешафқат

    Десам,

    Дилимни тилининг остига ташлаб,

    Банги чолдай,

    Қўрқинчли қаради кўзимга ҳаёт.

    Кўнглимда бор эди мовий орзулар

    Дунёнинг қор босган бекатларида

    Кўраман, ўчирғичнинг сонсиз қурбонларини.

    Нега ўчиради орзуни, ишқни, мавжни

    Ўчирса бўлмасми юракнинг армонларини?!

    Ўчирғичлар

    Ҳасаднинг олови ва жаҳаннамнинг кулгусидан

    туғиладилар.

    Ҳар қандай таназзул изи уларнинг,

    Уволи тутмасми, хуни тутмасми

    Кун кўрмасдан ўтган кунларнинг.

    Ўчирилган тарихлар, ўчирилган тиллар –

    Сояси лопиллаб туради қонда.

    Яшаш нақадар қийин, яшаш бесамар

    Қўлида ўчирғич бўлган жаҳонда.

    Нечун ўчирғичлар олдида мудом

    Ўзин жуда ожиз сезади қалам.

    Инсофи бўлганда ўчирғичларнинг

    Дўппайиб кетмасди ернинг қорни ҳам.

    …Имом Ғаззолийнинг этакларидан

    Тўкилган бир хазон маҳзун жилмайди:

    – Хайрият бир япроқ бўлиб туғилдим,

    Япроқлар ўчириш илмин билмайди…

    Сезаяпман,

    Сен мени пойлаб турибсан,

    Маъзур тут келтирган бўлсам агар шак.

    Ишон, ҳақиқатнинг бир бўлагиман,

    Ахир, ҳақ хаёлин севаман бешак.

    Сен ахир, илоҳий ўчирувчисан

    Ўчирғичларни озод қил, бўшатгин вазифасидан.

    Токи ҳар юракда кулсин бир лола

    Симириб-симириб тонг нафасидан

    Токи парвардигор ҳаққи-ҳурмати

    Ишонч ёшартирсин бу чархи дунни.

    Кўзларда очилиб осмон эшиги –

    Садоқатли ёрдай кутайлик

    Тонгни,

    Кунни,

    Ҳар битта тунни.

    Ишонайлик ишқнинг чексизлиги-ю,

    Кўнгилнинг дарёга айланишига.

    Токи кириш мумкин бўлсин бемалол

    Жилмайиб оқаётган сувлар тушига.

    (Токи ўчирғичлар тортсин паришон)

    …Сезаяпман сен менга қараб турибсан

    Қалбим даласига қуёш нур экаётган маҳал.

    Жоним ичидаги

    Учирма бўлмаган семурғ боласи ҳаққи,

    Сен мени ҳозирча

    Ўчирма, ўчирма, ўчирма, Ажал!

     

     

    Изменено пользователем Mahfuza




    Foydalanuvchilar munosabati

    Рекомендованные комментарии

    Qoldirilgan izohlar yo‘q



    Izoh qoldirish uchun akkaunt yarating yoki unga kiring

    Вы должны быть пользователем, чтобы оставить комментарий

    Akkaunt yaratish

    Akkaunt olish uchun ro'yxatdan o'ting. Bu juda oson!

    Akkauntni ro'yxatdan o'tkazish

    Kirish

    Akkaunttingiz bormi? Kiring.

    Hozir kirish

×