Перейти к содержимому

СОМЕРСЕТ МОЭМ — ХХ АСР ПСИХОЛОГИЯСИ КУЗАТУВЧИСИ


Serobov

23 просмотра

Ёмғир. Эътиқод. Инсонга иккаласи ҳам керак. 
 

Моэм ҳикоянавис эмас, рассом. У моҳир мусаввир. Нега? У сўзлар билан чизади. Унинг иш столини тасаввур қиламан. Нимқоронғу хонада ишлайди. Эски пластинка айланади. Фондаги мусиқа жуда паст. Ташқарида ёмғир. 
 

«Ёмғир» ҳикоясида ритм бор. У ёмғирнинг шитир-шитири. Мен эшитдим. Бу товушлар хаёлан қулоқларим остида эшитилиб турди. 

Ҳикоя сюжети эса ёмғир сасига монанд бир хилликда давом этди. Гўё ёмғир ритмидан чиқиб кетишдан қўрққандек. Кулминация қачон келади? 

Ҳикоя инсон нафс қулига айланиб қолиши учун лаҳзалар етарли эканлигини уқтирмоқчи бўлди. Бундан ташқари, ишонч тушунчаси ҳам бор. Уни қадрлаш керак. Ишонч туйғусини тежаб ишлатиш муҳим. Барча йилтираган нарса олтин эмас дейишадию. 
 

Биласизми, барча асарларда қаҳрамонлари ўртасида рақобат бўлади ва китобхон қайсидир образ мухлисига айланади. Одатда, ёзувчи китобхонга танлов қолдирмайди. Баландпарвозлик бўлмасин-у, мен ҳикояда Макфейл, Девидсон ёки Томпсон тарафда эмас, ёмғир томонда бўлдим. Ҳар ҳолда нега бу ном танлангани жуда кўп ўйлашга ундарди. Ва ёмғир «ғолиб бўлди».
 

Ёмғир ёғиб турганда, ойнадан кўчага қараб турган кўйи нималарнидир хаёл суриш яхши машғулот. Кўпчиликка ёқса керак. Инсон руҳиятидаги чуқур ўйга толдирадиган ҳислар ёмғирни кутса-я?
 

Ёмғир ёғяпти. Ёмғир. У нимадир демоқчи...

0 ta izoh


Рекомендованные комментарии

Qoldirilgan izohlar yo‘q

Гость
Izoh qo'shish...

×   Вставлено в виде отформатированного текста.   Вставить в виде обычного текста

  Разрешено не более 75 смайлов.

×   Ваша ссылка была автоматически встроена.   Отобразить как ссылку

×   Ваш предыдущий контент был восстановлен.   Очистить редактор

×   Вы не можете вставить изображения напрямую. Загрузите или вставьте изображения по ссылке.

×
×
  • Создать...