Ёмғир. Эътиқод. Инсонга иккаласи ҳам керак.
Моэм ҳикоянавис эмас, рассом. У моҳир мусаввир. Нега? У сўзлар билан чизади. Унинг иш столини тасаввур қиламан. Нимқоронғу хонада ишлайди. Эски пластинка айланади. Фондаги мусиқа жуда паст. Ташқарида ёмғир.
«Ёмғир» ҳикоясида ритм бор. У ёмғирнинг шитир-шитири. Мен эшитдим. Бу товушлар хаёлан қулоқларим остида эшитилиб турди.
Ҳикоя сюжети эса ёмғир сасига монанд бир хилликда давом этди. Гўё ёмғир ритмидан чиқиб кетишдан қўрққан