• img-book

    Ҳамидулла Дадабоев

ISBN: 9789943995093

Аждодларимизнинг ҳарбий маҳорати

Ҳамидулла Дадабоев

Биз буюк салтанатлар барпо этган, ҳарбий соҳани санъат даражасига кўтарган, эл-юрт шон-шарафи йўлида ҳар қандай машаққатларга бардош бериб, мардлик ва жасорат намуналарини кўрсатиб келган боболарнинг авлодимиз. Қўлингиздаги китобда шу аждодларимизнинг ҳарбий маҳорати, жанг қилиш санъати, тактик усуллари, қурол-яроғлари ва бошқа масалалар кенг ёритилган. Шу боис у Ватан, миллат тарихи ва тақдирига бефарқ бўлмаган китобхонларни эътиборсиз қолдирмайди.

10 000 сўм

Ҳамидулла Дадабоев Китоблари
Қисқача шарҳ

Биз буюк салтанатлар барпо этган, ҳарбий соҳани санъат даражасига кўтарган, эл-юрт шон-шарафи йўлида ҳар қандай машаққатларга бардош бериб, мардлик ва жасорат намуналарини кўрсатиб келган боболарнинг авлодимиз. Қўлингиздаги китобда шу аждодларимизнинг ҳарбий маҳорати, жанг қилиш санъати, тактик усуллари, қурол-яроғлари ва бошқа масалалар кенг ёритилган. Шу боис у Ватан, миллат тарихи ва тақдирига бефарқ бўлмаган китобхонларни эътиборсиз қолдирмайди.

Муаллиф билан учрашиш
avatar-author
1947
Ҳамидулла Дадабоев 1947 йил 5-cентябрда Тошкент вилояти Қибрай туманида туғилган. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий университетининг қатор фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган. 1966-1971 йилларда Тошкент давлат университети (Ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) Хорижий филология факультетида таҳсил олган. 1977-1980 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти аспиратурасида ўқиган. 2000-2012 йилларда Ўзбекистон Миллий университети “Тил назарияси ва амалиёти” кафедраси мудири лавозимида фаолият юритган. 2016 йил июнь ойидан буён Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети “Ўзбек тилшунослиги” кафедраси профессори лавозимида ишлаб келмоқда.

“Аждодларимизнинг ҳарбий маҳорати”

Ҳозирча изоҳлар йўқ.