Илмий-оммабоп нашрлар (9)

Showing all 9 results

Cаралаш:
  • img-book
    Add to cart
    500 Most used IELTS words Маразиков Хуршид, Искандаров Бобур, Сабиров Аюбхон, Исаков Улугбек, 5 000 сўм

    Инглиз тили борасидаги билимларни баҳолашда IELTS енг ишончли мезонлардан бири ҳисобланади. IELTS имтиҳонларида енг фаол қўлланиладиган сўзларни қамраб олган ушбу луғат ёрдамида сўз бойлигини тез ва самарали ўстириш мумкин. Ҳар бир сўзнинг маъноси батафсил шарҳланиб, ўзбек ва рус тилларидаги эквиваленти келтирилгани ва уларнинг нутқдаги ўрни мисоллар воситасида ёритилгани фойдаланувчиларга қулайлик яратади.
    Луғат инглиз тилини ўрганиш ниятида бўлган ўқувчилар, талабалар ҳамда таржимонларга мўлжалланган.

  • img-book
    Add to cart
    Uzbekistan in topics Мунира Менглиева, Сайёра Мамадалиева, 4 500 сўм

    Чет тилини мукаммал ўрганиш, таржимонлик кўникмасини шакллантиришда муайян тизимга солинган матнларнинг аҳамияти катта. Ушбу китобдан ўрин олган мақолалар грамматик жиҳатдан ҳам, мавзу нуқтаи назаридан ҳам босқичма-босқич такомиллашиб боради.
    Юртимизнинг шонли ўтмиши, бугунги куни хамда улуғ аждодларимиз ҳақидаги қайдлар нафақат инглиз тилидаги оғзаки ва ёзма нутқимизни ўстиради, балки тариx, адабиёт ва ижтимоий ҳаёт ҳақидаги билимларимизни бойитади.

  • img-book
    Add to cart
    Корейс тилидан универсал қўлланма Мунира Менглиева 5 000 сўм

    Ушбу китоб корейс тили грамматикасининг муҳим жиҳатларини қамраб олган бўлиб, xорижий тилларни ўрганишнинг энг замонавий услубларига асосланиб таёрланган. Қўлланма олий ўқув юртлари, академик литсейлар, касб-ҳунар коллежлари талабалари, мактаб ўқувчилари ва корейс тилини мустақил ўрганувчилар учун мўлжалланган.
    Китобга мавзулаштирилганўқув луғати илова қилинган.

  • img-book
    Add to cart
    Турк тилини мустақил ўрганамиз Муслим Восидий 3 500 сўм

    Нечта тилни билсанг шунча одамсан дейилади бир турк мақолида. Демак, xорижий тилларни билиш ўз куч ва имкониятларимизни бир неча ҳисса ошириш демакдир.
    Қардош турк тилини мустақил ўрганишга мўлжалланган мазкур қўлланма ушбу тилнинг ўзига xосликларини, нозик жиҳатларини қамраб олган.
    Қўлланма қардош тилни ўрганишга қизиқувчи кенг китобxонлар оммасига мўлжалланган.

  • img-book
    Add to cart
    Шарқнинг машҳур сулолалари Шодмон Воҳидов, Алишер Қодиров, 10 000 сўм

    Китоб машҳур сулолалар тарихини энг қадим замондан ХХ аср ўрталаригача қамраб олган. У Шарқ (Ўрта Осиё, Арабистон, Эрон, Сибирь кенгликлари, Кавказолди, Ҳиндистон, Япония, Корея)даги давлатлар қаторида бир вақтлар Осиёнинг баъзи минтақалари билан алоқада бўлган Европа давлатларида ҳукмронлик қилган сулолалар тарихига доир бўлиб, уларнинг тахтга келиш сабаблари, олиб борган сиёсати, тахтдан кетиши ва шунга ўхшаш турли сиёсий воқеаларни минтақалар бўйлаб ёритади.

  • img-book
    Add to cart
    «Мен»дан менгача Назар Эшонқул 8 500 сўм

    «Биз ботиндан ва зоҳирдан ўзимизни излаб юрамиз. Улар орасидаги масофа жуда яқин ва жуда узоқ, чунки у мендан «мен»гача бўлган бепоёнликни қамраб олади…»
    Китобда таниқли ёзувчи ва мунаққид Назар Эшонқулнинг адабий-танқидий, ижтимоий-фалсафий ва илмий мулоҳазалари, суҳбатлари ўрин олган.

  • img-book
    Add to cart
    Бадиият – бош мезон Нўъмонжон Раҳимжонов 9 000 сўм

    Мажмуага атоқли адабиётшунос Нўъмон Раҳимжоновнинг турли ижодий авлодга мансуб шоир, ёзувчи, олимлар билан адабий суҳбатлари жамланган. Уларда сўз санъаткорларининг инсон – жамият – табиат вобасталигини бадиий идрок ва ифода этишдаги эстетик принциплари, ижодий жараён, бадиий маҳорат масалалари хусусида фикр-мулоҳазалар юритилган.
    Китоб бадиий сўзга меҳри илҳақ кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

  • img-book
    Add to cart
    Аждодларимизнинг ҳарбий маҳорати Ҳамидулла Дадабоев 10 000 сўм

    Биз буюк салтанатлар барпо этган, ҳарбий соҳани санъат даражасига кўтарган, эл-юрт шон-шарафи йўлида ҳар қандай машаққатларга бардош бериб, мардлик ва жасорат намуналарини кўрсатиб келган боболарнинг авлодимиз. Қўлингиздаги китобда шу аждодларимизнинг ҳарбий маҳорати, жанг қилиш санъати, тактик усуллари, қурол-яроғлари ва бошқа масалалар кенг ёритилган. Шу боис у Ватан, миллат тарихи ва тақдирига бефарқ бўлмаган китобхонларни эътиборсиз қолдирмайди.

  • img-book
    Add to cart
    Адабиётдан чиқиш Раҳимжон Раҳмат 4 500 сўм

    Таниқли адабиётшунос, адиб ва журналист Раҳимжон Раҳматнинг ушбу китоби адабиёт ҳақидаги илмий кузатишлар ва тадқиқотлар мажмуасигина эмас. У адабиёт ичида юрган, уни ўқувчи эмас, билувчи сифатида кузатиб бораётган, бармоқларини ҳамиша адабиётнинг жон томирида ушлаб турган шахснинг фикрлари, кечинмалари. Улар ўқувчига адабиётни ва адабиётшуносликни янгича ракурсда кўрсатади.