Наср (6)

Showing all 6 results

Cаралаш:
  • img-book
    Add to cart
    Сариқ аждар ўгитлари 5 500 сўм

    Шарқ инсоният цивилизацияси бешиги ҳисобланади. Бу кўҳна қитъада яшаган ҳар бир халқ ўзига хос маданият яратган. Улар орасида хитой халқи ҳам муҳим ўрин тутади. Нашриётимизда чоп этилган ушбу китоб хитойликларнинг юксак тафаккури маҳсули ўлароқ юзага келган ҳикоятлар, масаллардан тузилган бўлиб, уларнинг ўз ўқувчисига бой руҳий озуқа беришига ишонамиз.

  • img-book
    Add to cart
    Машраб Абдусаттор Жуманазар 15 000 сўм

    Ўзбек мумтоз адабиётининг машҳур вакили Бобораҳим Машраб ҳаёти ва ижоди тўғрисида кўплаб тадқиқотлар амалга оширилганига қарамай, мазкур мавзу юзасидан ҳозиргача мунозаралар тўхтагани йўқ. Сўнгги қизғин баҳслар 2010 йил сентябрь ва 2011 йил август оралиғида бўлиб ўтди. Ушбу мунозаралар ўзбекнинг суюкли ва машҳур шоири Бобораҳим Машраб ҳаёти тарихига баъзи қимматли маълумотларни олиб кирди. Жумладан, Рўзибой охунд тарих саҳнасида Машраби Соний (Иккинчи Машраб) номи билан бутунлай ёрқин қиёфада пайдо бўлди. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган ушбу китобдаги маълумотлар ўзагини эса «Мабдаи нур» асари муаллифини аниқлаш билан боғлиқ тадқиқотлар ташкил этади. Шунингдек, бирламчи манбалар асосида тайёрланган ва илк бор илмий муомалага киритилаётган бошқа бир қанча янги, қизиқарли маълумотлар ҳам ўқувчиларни бефарқ қолдирмаслиги аниқ.
    Тадқиқотга асос бўлган манбалар Германиянинг ижтимоий-маърифий соҳа­даги илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватловчи «GERDA HENKEL STIF­TUNG» жамғармаси кўмагида амалга оширилаётган қўлёзма асарларнинг электрон каталогини тузиш лойиҳаси ишлари жараёнида аниқланган. Монография ТошДШИ қошидаги Шарқ қўлёзмалари маркази фундаментал гранти доирасида тайёрланиб, илмий кенгаш қарори асосида нашрга тавсия этилган.

  • img-book
    Add to cart
  • img-book
    Add to cart
    Вахшувор Абдусаттор Жуманазар 13 500 сўм

    Эътиборингизга ҳавола қилинаётган ушбу китобда аждодларимиз томонидан ёзиб қолдирилган манбаларга таянилган ҳолда Икки дарё оралиғи маданий-маърифий ўтмишининг янги саҳифалари ёритилади. Нақшбандия тариқатининг дунёга машҳур тармоғи вакиллари Муҳаммад Зоҳид Вахшуворий, Дарвеш Муҳаммад Вахшуворий, Сўфи Оллоёр сингари алломалар ҳаёти, ижоди ва улар иштирок этган воқеалар қизиқарли тарзда ҳикоя қилинади. «Насамат ул-қудс», «Зубдат ул-мақомот», «Туҳфат ул-аҳбоб», «Махазин ут-тақво», «Тазкираи нақшбандия» сингари бир қанча бирламчи манбалар ва тарихий ҳужжатлардан олинган мавзуга оид айрим ахборотлар илк бор илмий муомалага киритилаётир. Китоб «Ўзбекистон адабиёти ва санъати», «Ватанпарвар», «Чағониён» газеталари ва турли илмий тўпламларда эълон қилинган мақолалар асосида шаклланган. Асар негизини қадимги Чағаниён вилояти, Вахшувор қишлоғи тарихи билан боғлиқ маълумотлар ташкил қилади.

  • img-book
    Add to cart
    Бурунги болалар Абдураҳмон Иброҳимов 10 000 сўм

    Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр қил дейди халқимиз. Ҳар бир катта-кичик асарнинг дунёга келишида ҳам шу мазмун, шу моҳият ётади десак янглишмаймиз.
    Абдураҳмон Иброҳимовнинг илк йирик асари – «Бурунги болалар» ҳам ҳозирги тинч, осуда, ҳур замонда болалик нашидасини суриб, юксак марралар сари интилаётган ёшларимизнинг ибрат олишлари, мустақил, эркин ҳаёт қадрига етишлари, шукроналик ҳиссини туюшлари учун бир туртки бўлса ажаб эмас.
    Асарда ўтган асрнинг сўнгги чораги – мустабид тузум ич-ичидан емирила бошлаган пайтлар қаламга олинган. Муаллиф ўша замон ижтимоий ҳаётидаги адолатсизликларни ўқувчи ва ўқитувчи, оила ва мактаб, катталар ва болалар орасидаги муносабатлар орқали очиб беришга интилган.
    Ушбу асар замонамиз ёшларини ҳам, болалиги романда тасвирланган пайтларда ўтган ёши катта китобхонларни ҳам бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз. Шу боис у ҳам лотин, ҳам кирилл алфибосида алоҳида-алоҳида чоп этилди.

  • img-book
    Add to cart
    Мангу изтироб Вилли Корсари 4 500 сўм

    Таниқли нидерланд адиби Вилли Корсарининг (1897-1998) 1963 йили илк бор нашр этилган «Мангу изтироб» (аслиятда «Чуқур қайғу билан маълум қиламизки…») номли унча катта бўлмаган ушбу асари гарчи кўплаб тилларда «детектив роман» сериясида нашр этиб келинаётган бўлса-да, мазмунига кўра том маънодаги детектив эмас. Аслида, уни «сирли роман» ёки «роман-жумбоқ» кўринишидаги психологик асарлар туркумига киритиш мақсадга мувофиқдир.
    Мазмунига кўра кўпроқ инсон қалбидаги меҳр-муҳаббат, соғинч ва армон каби туйғулар тадқиқи, оила деган муқаддас қўрғондаги маънавий бурч, масъулият, ота-оналар ҳамда фарзандлар ўртасидаги чигал муносабатлар таҳлилига бағишланган ва ўзбек тилида илк бор эълон қилинаётган ушбу роман сиз азизларимизга манзур бўлади деган умиддамиз.