Адабий-бадиий нашрлар (7)

Showing 1–10 of 15 results

Cаралаш:
  • img-book
    Add to cart
    Жинлар базми 10 000 сўм
  • img-book
    Add to cart
    Чўлпон. III жилд Чўлпон 17 500 сўм

    Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон – кўп асрлик ўзбек адабиёти тараққиётига улкан ҳисса қўшган дарғалардан бири. У қисқа умр кўрганига қарамай, адабиёт ва санъатнинг турли соҳаларида самарали ижод қилиб, катта адабий мерос қолдирди. Унинг асарлари миллий руҳи, жўшқинлиги, чуқур бадиий савияси билан ажралиб туради. Адибнинг ҳар бир сатридан миллатга муҳаббат, озодликка ташналик уфураётгандек гўё.

    Чўлпон асарларининг ушбу тўрт жилдлиги унинг барча жанрлардаги ижодини ўз ичига олган бўлиб, биринчи жилдда шеърий асарлари, иккинчи жилдда насрий асарлари, учинчи жилдда драматик асарлари, тўртинчи жилдда публицистик асарлари жамланган.
    Нашриётимиз томонидан тайёрланган Чўлпон асарлари тўрт жилдлигининг дастлабки икки жилди аввал ҳам чоп этилган бўлиб, яна қайта нашр этилди.

  • img-book
    Add to cart
    Чўлпон. II жилд Чўлпон 17 500 сўм

    Этакдаги кулба Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон 15 500 сўм

    «…мен кимман – ўзидан-ўзи пайдо бўлиб қолган, қийматсиз, тасодифий бир нарсаманми ёки яратилишимдан кўзланган олий мақсадлар туфайли юксак даражада қиймат берилган бир олий яралмишманми?! Ҳаёт нима – бугун бор, эртага йўқ бўладиган қийматсиз, мазмунсиз бир вақт тушунчасими ёки эртага ҳам давом этадиган абадий ҳаётнинг бошланғич палласими?! Ўлим нима – тасодифий келишнинг муқаррар якуни бўлмиш абадий йўқликми ёки вақтинчалик ҳаётдан абадий борликка, абадий ҳаётга ўтиш ҳолатими?! Ёзувчи ижодда шу ўзак билимга асосланса, адабиёт ҳаётни шу нуқтаи назардан ёритса, замонлар ўтса ҳам мавзуи эскирмайди, ўқиган одамни ҳаяжонга солаверади…»
    Ушбу китобга адибнинг сара асарлари тўпланди.

  • img-book
    Add to cart
    Чўлпон. IV жилд Чўлпон 17 500 сўм

    Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон – кўп асрлик ўзбек адабиёти тараққиётига улкан ҳисса қўшган дарғалардан бири. У қисқа умр кўрганига қарамай, адабиёт ва санъатнинг турли соҳаларида самарали ижод қилиб, катта адабий мерос қолдирди. Унинг асарлари миллий руҳи, жўшқинлиги, чуқур бадиий савияси билан ажралиб туради. Адибнинг ҳар бир сатридан миллатга муҳаббат, озодликка ташналик уфураётгандек гўё.

    Чўлпон асарларининг ушбу тўрт жилдлиги унинг барча жанрлардаги ижодини ўз ичига олган бўлиб, биринчи жилдда шеърий асарлари, иккинчи жилдда насрий асарлари, учинчи жилдда драматик асарлари, тўртинчи жилдда публицистик асарлари жамланган.
    Нашриётимиз томонидан тайёрланган Чўлпон асарлари тўрт жилдлигининг дастлабки икки жилди аввал ҳам чоп этилган бўлиб, яна қайта нашр этилди.

  • img-book
    Add to cart
    Ҳуфёна жанг Турсунбой Адашбоев 7 200 сўм

    Закийлик, ҳозиржавоблик халқимиз тийнатидаги эзгу фазилатлардан. Бу ҳолат аждодларимизнинг сўз қудрати ва жозибасини азалдан теран англаганидан дарак беради. Устоз адиб Турсунбой Адашбоевнинг ўз тенгқурлари ва шогирдлари асарларига боғлаган баъзан беозор, ўрни келганида ҳатто аччиқроқ кинояли пародиялари, ҳазил шеърларини сўз масъулияти борасидаги ўзига хос эслатмаси десак янглишмаган бўламиз. Зеро, сўнгги йилларда чоп этилган шеърий асарларни имкон қадар «элакдан ўтказган» шоирнинг танбеҳларида ҳар бир сўзни ўз ўрнида қўллашга тарғиб борлиги кўриниб туради. Шу маънода ҳам мазкур китобнинг ўқувчини бефарқ қолдирмаслигига ишонамиз.

  • img-book
    Add to cart
    Соҳибқирон Абдулла Орипов 10 500 сўм

    Жаҳон тарихида ўчмас из қолдириб кетган соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг ҳаёт йўлига бепарво одам кам топилса керак. Зеро, бу бир буюк инсоннинг жуда улкан марра — жаҳонни забт этиш босқичларида кечган машаққатлар ва синовларга тўла, руҳий изтироблардан ҳам бегона бўлмаган ҳаёт йўлидир.

    Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг «Соҳибқирон» шеърий драмаси ўқувчини ана шу долғали даврга дадил етаклаб киради. Қолаверса, муаллиф бу саҳна бўйлаб нафақат катта иқтидор эгаси сифатида, айни пайтда боболар меросига садоқатли ва эҳтиёткор авлод сифатида ҳам қалам тебратади.

    Ушбу асар ўқишга қулай ихчам шаклда, ноширчиликнинг сўнгги ютуқларидан фойдаланган ҳолда нашр қилиниб, эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

  • img-book
    Add to cart
    Сариқ аждар ўгитлари 5 500 сўм

    Шарқ инсоният цивилизацияси бешиги ҳисобланади. Бу кўҳна қитъада яшаган ҳар бир халқ ўзига хос маданият яратган. Улар орасида хитой халқи ҳам муҳим ўрин тутади. Нашриётимизда чоп этилган ушбу китоб хитойликларнинг юксак тафаккури маҳсули ўлароқ юзага келган ҳикоятлар, масаллардан тузилган бўлиб, уларнинг ўз ўқувчисига бой руҳий озуқа беришига ишонамиз.

  • img-book
    Read more
  • img-book
    Add to cart
    Машраб Абдусаттор Жуманазар 15 000 сўм

    Ўзбек мумтоз адабиётининг машҳур вакили Бобораҳим Машраб ҳаёти ва ижоди тўғрисида кўплаб тадқиқотлар амалга оширилганига қарамай, мазкур мавзу юзасидан ҳозиргача мунозаралар тўхтагани йўқ. Сўнгги қизғин баҳслар 2010 йил сентябрь ва 2011 йил август оралиғида бўлиб ўтди. Ушбу мунозаралар ўзбекнинг суюкли ва машҳур шоири Бобораҳим Машраб ҳаёти тарихига баъзи қимматли маълумотларни олиб кирди. Жумладан, Рўзибой охунд тарих саҳнасида Машраби Соний (Иккинчи Машраб) номи билан бутунлай ёрқин қиёфада пайдо бўлди. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган ушбу китобдаги маълумотлар ўзагини эса «Мабдаи нур» асари муаллифини аниқлаш билан боғлиқ тадқиқотлар ташкил этади. Шунингдек, бирламчи манбалар асосида тайёрланган ва илк бор илмий муомалага киритилаётган бошқа бир қанча янги, қизиқарли маълумотлар ҳам ўқувчиларни бефарқ қолдирмаслиги аниқ.
    Тадқиқотга асос бўлган манбалар Германиянинг ижтимоий-маърифий соҳа­даги илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватловчи «GERDA HENKEL STIF­TUNG» жамғармаси кўмагида амалга оширилаётган қўлёзма асарларнинг электрон каталогини тузиш лойиҳаси ишлари жараёнида аниқланган. Монография ТошДШИ қошидаги Шарқ қўлёзмалари маркази фундаментал гранти доирасида тайёрланиб, илмий кенгаш қарори асосида нашрга тавсия этилган.