Абитуриентлар учун (16)

Showing 11–16 of 16 results

Cаралаш:
  • img-book
    Add to cart
    Кимё. Абитуриентлар ва репетиторлар учун қўлланма 9 000 сўм

    Мазкур қўлланма кимёдан имтиҳонларга таёрланувчи абитуриентлар, кимё фани репетиторлари учун ёзилган бўлиб, ундан академик литсей, коллеж, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари ҳам фойдаланишлари мумкин. Қўлланма уч қисм дан иборат. Биринчи қисм умумий кимёга, иккинчи қисм анорганик кимёга, учинчи қисм органик кимёга бағишланган. Қўлланма абитуриентни маъруза матнлари ёзишдан xалос етиш, кўпроқ тест ечтириш ҳамда кимё репетиторларига дарс ўтишни осонлаштириш мақсадида тузилди. Қўлланмада асосан ДТМ тестларини ечиш учун зарур маълумотлар манбалари билан бирга берилган.
    Бу нашр академик литсей ва касб-­ҳунар коллежлари дарсликлари ҳамда ДТМ тавсия етган ўқув қўлланмалари асосида янги маълумотлар билан тўлдирилди, 2012-­йилги нашрдаги xатолар тузатилди, янги маълумотлар киритилди. Шу жумладан, қўлланма оxирига илова қилинган «Тестларни ечиш намуналари» бобига 2013–2015­-йилларда тузилган тест вариантлари ечимлари ҳам қўшилди (жами 191 та тест); «Кимёнинг асосий ҳисоблаш формулалари» маълумотномасига яна 5 та бўлим киртилди (жами 23 та бўлим).

  • img-book
    Add to cart
    Кимё. Савол-жавоблар ва маълумотнома 6 500 сўм

    Ушбу қўлланма олий ўқув юртларига кирувчилар, академик литсей, касб-ҳунар коллежлари талабалари ҳамда умумий ўрта таълим мактабларининг кимё фанига қизиқувчи ўқувчилари учун мўлжалланган. Дарс ўтишда ва шогирдлари билимини аниқлашда китобдан кимё фани ўқитувчилари ҳам фойдаланишлари мумкин.

  • img-book
    Read more
    Алгебра: Тенгламалар ечиш Сагдулла Нарзиев

    Ушбу қўлланма содда ва мураккаб алгебраик тенгламалар, кўпҳадлар ва функсионал тенгламаларни ечиш бўйича дастур асосида академик литсей ва касб-ҳунар коллежлари учун тузилган. Унда мавзуга оид амалий масалалар аввало ечиб кўрсатилган ва мустақил ечиш учун шунга монанд мисол, масалалар берилган. Қўлланмада ДТМ аxборотномалари саволларидан ва мавзуга оид адабиётлардан фойдаланилган.
    Қўлланма умумий ўрта таълим мактаблари, академик литсей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, педагогика олий ўқув юртларининг математика факултети талабалари, о‘qитувчилар ва олиы о‘qув юртларига кирувчилар учун мо‘лялланган.

  • img-book
    Add to cart
    Жаҳон тарихидан универсал қўлланма Абдулла Шаропов 11 000 сўм

    Ушбу қўлланмада энг қадимги даврлардан то шу вақтгача жаҳон тарихида юз берган асосий воқеалар қамраб олинган. Ўқувчига қулайлик яратиш мақсадида муҳим саналар, жой ва шахс номлари, эътиборга молик нуқталар ажратиб кўрсатилган, янги маълумотлар билан бойитилган. Шунингдек, китоб тилининг содда ва тушунарли бўлишига ҳам аҳамият берилган.
    Умутаълим мактаблари, академик лицев ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилар, абитуриентлар, талабалар ва жаҳон тарихига қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган мазкур қўлланма тўлдирилган ҳолда қайта нашр қилинди.