Author avatar
Турсунбой Адашбоев
1939

Турсунбой Адашбоев 1939 йил 1 январда Ўш вилояти, Олабуқа туманидаги Сафед Булон қишлоғида туғилган. ТошДУни ҳамда Москвадаги Жаҳон адабиёти институтини битирган (1962). Илк шеърлар тўплами — «Камолнинг олмаси» (1964). «Биз саёҳатчилар» (1966), «Олатовлик бўламан», «Арслонбоб шаршараси» (1969), «Сурнай» (1970), «Нур дарё» (1975), «Гулдаста» (1968), «Олатоғ-лолатоғ» (1978), «Оқбўра тўлқинлари», «Совға», «Арслонбоб афсонаси» (1988), «Сичқоннинг орзуси», «Уч бўталоқ ва сирли қовоқ» (1990), «Орзуларим — қўш қанотим» (2003), «Олтин ёлли тулпор қиссаси» (2003, эртаклар) каби тўпламлари нашр этилган. Уолтер Дэ Ламер, К. Чуковский, С. Маршак, Л. Бриедис каби шоирларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

Books by Турсунбой Адашбоев
Other author