Author avatar
Орзигул Ҳамроева
1987

Ҳамроева Орзигул Жалоловна 1987 йил 27 сентябрда Бухоро вилояти Жондор туманида туғилган. 1993 йил Бухоро вилоят Жондор туманидаги 5-умумтаълим мактабига ўқишга қабул қилинди. 2001 йилда “Меҳр нури” ва “Оқ кабутар” номли шеърий тўпламлари эълон қилинган. 2002 йил Зулфия номидаги Давлат мукофотига адабиёт йўналиши бўйича сазовор бўлган. 2003 йилда “Ҳайрат бешиги” номли шеърий тўпламлари эълон қилинган. 2007 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тугатган. 2009 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг магистратура бўлимини тугатган. Фитратнинг “Энг эски турк адабиёти намуналари”, “Ўзбек адабиёти намуналари” асарларини ўзбек тилига табдил қилган. 30дан ортиқ мақолалари хориж ҳамда республика матбуотида нашр қилинган.

Books by Орзигул Ҳамроева
Other author