Author avatar
Ҳамидулла Дадабоев
1947

Ҳамидулла Дадабоев 1947 йил 5-cентябрда Тошкент вилояти Қибрай туманида туғилган. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий университетининг қатор фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган.

1966-1971 йилларда Тошкент давлат университети (Ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) Хорижий филология факультетида таҳсил олган. 1977-1980 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти аспиратурасида ўқиган. 2000-2012 йилларда Ўзбекистон Миллий университети “Тил назарияси ва амалиёти” кафедраси мудири лавозимида фаолият юритган. 2016 йил июнь ойидан буён Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети “Ўзбек тилшунослиги” кафедраси профессори лавозимида ишлаб келмоқда.

Books by Ҳамидулла Дадабоев
Other author